Ҳусановнинг жамоасидан қўрқ!

  • 22 август, 09:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг дастлабки туридан кейин  мутахассислар, экспертлар ва таҳлилчилар янги мавсумда қайси жамоаларнинг чемпионлик учун имконияти қандай эканини таҳлил қилиб чиқмоқда.

Tecno

Аксарият манбалар соврин учун асосан “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” даъвогарлик қилишига ишонч билдиряпти. Чунки бу жамоалар таркиб жиҳатидан ҳам, ўйин услуби томонидан ҳам қолганларга қараганда анча яхши шакллангани намоён бўлмоқда.

Sky Sports каналида эксперт бўлиб ишлаётган “Ливерпуль”нинг машҳур собиқ футболчиси Жейми Каррагер амалдаги чемпион “Ливерпуль”ни унвонини сақлаб қолишда “Манчестер Сити”дан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таъкидлаш жоизки, кетма-кет тўрт маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган “Манчестер Сити” жамоа ўйинидаги инқироз оқибатида мавсумни совринсиз якунлаган, “Ливерпуль” эса, Англия Премьер-лигаси ғолиблигини илиб кетганди.

Гарчи “Ливерпуль” чемпионатда “шаҳарликлар”дан 13 очкога илгарилаб кетган бўлса-да, Жейми Каррагер манчестерликлар устози мавсум охирида жамоаси ўйинини тартибга сола олганини ва яги мавсумдаги жанговар ўйинлар сюрприз эмаслигини эътироф этди.

- “Ливерпуль” ҳар доим “Манчестер Сити”дан чўчийди. “Сити” даражасига зид бўлган ўтган ва “шаҳарликлар” анча заиф ўйнаган аввалги чемпионатда ҳам, Гвардиола шогирдлари иккинчи ўринни илиб кетишга жуда яқин эди.

Чемпионат охирига яқин улар жуда зўр ўйин намойиш қилди. Пеп Гвардиола эса, футбол олами кўрган энг муваффақиятли мураббийдир.

Гвардиола ҳеч қачон иккинчи ёки учинчи ўрин билан қониқмайди. Шу боис, мен ю га рози бўлмади. Шунинг учун ҳам ливерпулликларга асосий рақобатчи сифатида “Манчестер Сити”ни кўряпман. “Ливерпуль” вакиллари учун огоҳлик қўнғироғи чалиниб бўлди.

“Манчестер Сити”ни ҳисобдан чиқарган ёки бу жамоанинг даври ўтди, деганлар ҳали  “шаҳарликлар” чемпионлик пойгасида қатнашишига амин бўлади, - деди Sky Sports таҳлилчиси Жейми Каррагер.

Қайсарлигим туфайли “Арсенал”ни танлайман, лекин “Сити” чемпион бўлади!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси ва сардори Гари Невилл Англия Премьер-лигасининг 2025-2026 йилги мавсумида қайси жамоа бош сорвинни қўлга киритиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Мен “Арсенал”ни танлайман. Бу шунчаки, қайсарлигимдан келиб чиққан танлов. Аслида эса, “Манчестер Сити” чемпирн бўлади, деб ҳисоблайман, - деди Гари Невилл.

Таъкидлаш лозимки, “Манчестер Сити” Англия футболи тарихида биринчи бор кетма-кет тўрт йил чемпион бўлганидан кейин, ўтган мавсум бош совринни “Ливерпуль”га бой берди. Бироқ аксарият мутахассислар Хосеп Гвардиола трансферлар орқали яна жамоасини жанговар ҳолатга келтириб олганини эътироф этяпти.

Футбол таҳлилчиларининг кўпчилиги янги мавсумда чемпионликка асосан “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Арсенал” даъвогарлик қилишини таъкидлаяпти.

Эдерсоннинг трансфери ўхшамаяпти

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Эдерсон Мораесни Туркиянинг энг қудратли клуби “Галатасарой”га бермаяпти.

Бразилиялик дарвозабонни сўраб, “шаҳарликлар”га 10 миллион евро бадал пули таклиф қилган турклар ҳали ҳам мақсадига ета олмади.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, манчестерликлар тажрибали голкипер трансфери учун 25 миллион евро талаб қиляпти.

Яна бир таниқли инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, турклар “Манчестер Сити” дарвозабонини узоқ кута олмайди. Айни пайтда истанбулликлар захира варианти сифатида “Порту” дарвозабони Диегу Коштани олиш вариантини ўрганиб чиқяпти.

Манбага кўра, “Галатасарой” португалияликлар биринчи таклифни ҳам юборишга улгурди. Улар 25 ёшли дарвозабон учун 20 миллион евро ва қўшимча бонуслар ваъда қиляпти.

Transfermarkt портали экспертлари Диогу Коштани 40 миллион еврога баҳолаган.

“Сити” трансфер учун нархнинг ярмини тўлайди

“Пари Сен-Жермен” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳали бир йиллик шартномаси бўлишига қарамай, Парижни тарк этиши аниқ бўлиб улгурди.

Нуфузли манбалар италиялик голкипер фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришини таъкидламоқда.

ПСЖ раҳбарияти бир йиллик шартномаси қолган ўйинчи учун харидор клублар, хусусан, “Сити” вакилларидан 45-50 миллион евро бадал пули талаб қилди.

Бироқ журналист Альфредо Педулланинг маълум қилишича, манчестерликлар Доннаруммани бу нархга олмаслигини уқтирган. Ўтказилган музокаралар натижасида “Манчестер Сити” талаб қилинган нархнинг ярмини тўлайдиган бўлди.

ПСЖ мутасаддилар катта маош оладиган футболчи келаси мавсум эркин агент мақомида бепул кетиб қолмаслиги учун бу ёз кирган нархига сотиб юборишни маъқул кўрмоқда.

Гвардиола Ҳусанов ва бошқа шогирдларини хурсанд қилди
Тезкор: Файзуллаевдан хушхабар!
Ҳусанов, ўйнашни шу юлдузлардан ўрган! Дунёнинг энг зўр марказий ҳимоячиси аниқланди
Қоч, Файзуллаев келяпти!

Ҳусанов “бойваччалар” қаторига қўшилди

Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!

Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!