"Бухоро"ни кимлар тарк этди?
Суперлигага қайтган бухороликлар сафида ўзгаришлар давом этади.
Про лигадан Суперлигага қайтган “Бухоро” клуби селекция ишларини давом эттирмоқда.
Шу билан бирга ўтган йилги таркибдан бир нечта футболчи жамоани тарк этгани хусусида маълумотлар бор.
Жумладан, Даниел Насриддинов, Суҳроб Бердиев, Элёр Орифов, Ярослав Макушинский, Беҳруз Шодмонов, Амирхуссайн Риванди ва Акмал Турсунбоев “Бухоро”ни тарк этишган.
Бундан ташқари, биздаги маълумотга кўра, клубни тарк этадиган яна бошқа футболчилар ҳам бўлиши мумкин.


Изоҳлар (0)