"Бухоро"нинг назорат ўйини бекор қилинди

CHERY AUTO

"Бухоро" жамоаси айни дамда Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. 

Tecno

Жамоа бугун Туркиядаги иккинчи халқаро ўртоқлик учрашувида Венгриянинг "Сегед 2011" жамоасига қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ беллашув бугун ўтказилмайдиган бўлди.

"Бухоро” жамоасининг Туркиядаги бугунги учрашуви Анталияда кун давомида ёғаётган кучли ёмғир туфайли бекор қилинди", - дея ёзди клуб матбуоти. 

Эслатиб ўтамиз, Хомяков шогирдлари биринчи назорат учрашувида "Дренича" клубига минимал ҳисобда ютқазган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!