"Бухоро"нинг йиғини якунига етди. Жамоа энди Фарғонага йўл олади

CHERY AUTO

"Бухоро" жамоасининг ўз қароргоҳида олиб борган 12 кунлик ўқув-машғулот йиғини ниҳоясига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, бугундан бошлаб жамоа футболчиларига уч кунлик дам берилади ва 22 январь куни “Фарғона вилояти ҳокими Кубоги-2021”да иштирок этиш мақсадида Фарғона шаҳрига йўл олишади.

Ушбу мусобақада "Бухоро"нинг илк учрашуви 24 январь куни "Ғиждувон" жамоасига қарши кечади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!