"Буюк Италия девори" фаолиятини якунлади
Италия терма жамоаси ва "Ювентус" афсонаси Жанлуижи Буффон қўлқопларини михга илди. "Football Italia" нашрининг хабар беришича, 45 ёшли посбон яқин вақт ичида "Парма" билан шартномани бекор қилиш бўйича келишиб олишни ва фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Буффоннинг "Парма" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилгача тузилган. Италиялик "девор" фаолияти давомида учта клубда ўйнаган. У "Парма"дан ташқари Туриннинг "Ювентус" ҳамда Парижнинг ПСЖ жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Жижи Италия терма жамоаси сафида 176 та учрашув ўтказган. У "мовий гвардия" билан 2006 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Фикрлар