Буюк рақиб: “Реал” ашаддий рақиб “Барса”га мурожаат қилди
Испания футболининг гранда “Барселона” 29 ноябрь куни 125 йиллик юбилейини нишонлади. Футбол жамоатчилиги эътиборини ашаддий рақиб “Реал”нинг табриги тортди.
- “Барселона”ни клуб ташкил этилганлигининг 125 йиллиги билан қутлаймиз. “Реал” учун ўз тарихимиз давомида сиздек буюк рақиб билан мусобақалашиш катта шараф, - деб ёзди “Қироллик клуби” ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтида.
Статистик маълумотларга қараганда, ҳар икки жамоа турли даражадаги мусобақаларда жами 294 маротаба тўқнаш келган. Шулардан 109 тасида “Реал”, 123 тасида “Барселона”нинг қўли баланд келган ва яна 62 та учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Бу жамоаларнинг охирги ўйини жорий йилнинг 26 октябрига тўғри келди ва ундан каталонияликлар сафарда рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.
Фикрлар