"Бёрнли" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигасида қолдирилган биринчи турида "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+8'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Люк Шоу жароҳат олганга ўхшайди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 90+1'

    Жеймс Тарковски қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бруно Фернандеш ўрнига Скотт Мактоминей майдонга тушди.

  • 89'

    Ҳакам видеотакрорга мурожаат қилди, бироқ барчаси жойида ўйин давом этади.

  • 88'

    Эшли Барнс ўрнига Жей Родригес баҳсга қўшилди.

  • 84'

    Матей Выдра тўпга етиб борди, бироқ Харри Магуайр тўпни ундан олиб қўйди.

  • 80'

    Крис Вуд ўрнини Матей Выдра тўлдирди.

  • 80'

    Маркус Рэшфорд ўрнини Мэйсон Гринвуд эгаллади.

  • 74'

    Харри Магуйар рақибига қўполлик ишлатди.

  • 71'

    ГОООООООЛ! Поль Погба Маркус Рэшфорднинг узатмасини тўхтатмасдан дарвозага йўллади ва ҳисобни очди.

  • 67'

    Эдинсон Каванининг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 64'

    Робби Брейди ўрнига Дуайт Макнил майдонга тушди.

  • 64'

    Маркус Рэшфорд тўпни жаомадошларига етказиб бера олмади.

  • 62'

    Эшли Вествуд қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 60'

    Бруно Фернандеш узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади, Ник Поп тўпни ушлаб олди.

  • 59'

    Маркус Рэшфорднинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 56'

    Поль Погба офсайдда.

  • 55'

    Манчестер Юнайтед тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 54'

    Маркус Рэшфорднинг ҳужум чизиғига узатган паси ноаниқ чиқди.

  • 52'

    Эдинсон Кавани жарима майдони ичида зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси кучли чиқмади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 50'

    Аарон ван Биссака ҳужумда фол ишлатди.

  • 49'

    Бруно Фернандешнинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарсига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+3'

    Бруно Фернандеш ҳакамга эътирозлари учун сариқ карточка олди.

  • 45+2'

    Маркус Рэшфорд тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига теги майдонни тарк этди.

  • 45+1'

    Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб 0:2.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Антони Марсьяль жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ник Поп қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 43'

    Антони Марсьялнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 43'

    Харри Магуайога исбатан қўполлик ишлатилди.

  • 42'

    Бруно Фернандешнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олишмади.

  • 39'

    Харри Магуйарнинг зарбаси аниқ чиқмади.

  • 38'

    Эдинсон Каванининг зарбасига ҳимоячи тегиб майдонни тарк этди.

  • 36'

    Харри Магуайрнинг киритган голи ҳакам томонидан инобатга олинмади.

  • 33'

    Робби Брейдининнг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 32'

    Люк Шоуга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 32'

    Робби Брейдининг сариқ карточкаси бекор қилинди.

  • 29'

    Люк Шоу ёки Робби Брейди қизил карточка олиши мумкин. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 28'

    Эдинсон Кавани рақиб билан курашда жароҳат олганга ўхшайди. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 27'

    Робби Брейди рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 27'

    Эшли Вествуднинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 26'

    Робби Брэйдининг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 25'

    Антони Марсьяль очиқ ҳудудда тўпни эгаллаб, дарвозага зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 22'

    Эшли Вествуднинг узатмасини ҳимояга ёрдамга келган футболчилар жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 22'

    Крис Вуднинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 21'

    Мэтю Лоутонинг зарбага айланган паси ноаниқ чиқди.

  • 19'

    Антони Марсьяль қайчи услубида дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 17'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ичида тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Ник Поп тўпни ушлаб олди.

  • 15'

    Люк Шоунинг қанотдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 13'

    Бен Ми майдон марказида Эдинсон Каванига қўполлик ишлатди. Ҳакам қисқа тўхталишдан сўнг хуштагини чалди.

  • 12'

    Бен Мининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 10'

    Эдинсон Кавани тўп учун курашда рақибга қўполлик ишлатди.

  • 9'

    Антони Марсьяль ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

  • 8'

    Эрик Питерс тактик қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 7'

    Йоханн Гудмундссоннинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 5'

    Антони Марсьляь ҳужумда фол ишлатди.

  • 4'

    МЮ тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!