"Бёрнли" мураббийида ҳам коронавирус аниқланди

"Бёрнли" бош мураббий ассистенти Айан Воаннинг Covid-19га қарши топширган тести мусбат натижа берди.

Энди Воан ўз уйида карантинга олинади. “Бёрнли” ўзининг барча футболчи ва мураббийларини яна қайта текширувдан ўтказади.

Бунгача Англия премьер-лигасида коронавирус билан боғлиқ 6 та ҳолат қайд этилган эди.

"Бёрнли" айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 39 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!