"Cadet European Cup 2026" турнири. Ҳамюртларимиз илк кунда 8 та медалга эга чиқди

Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги "Millennium Team Cadet European Cup 2026" турнирининг биринчи куни ўсмирларимиз учун омадли келди. 

Терма жамоамиз муросасиз кечган беллашувларда 3 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Ирода Сирожиддинова, Чарос Ҳикматова ва Бобур Юсупов шарафига Туркия заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. 

Биринчи кунги ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар
-40 кг: Ирода Сирожиддинова 
-48 кг: Чарос Ҳикматова
-55 кг: Бобур Юсупов 

Кумуш медаллар
-55 кг: Шоҳжаҳон Усмонов
-66 кг: Акромжон Каримов

Бронза медаллар
-44 кг: Алина Колючева
-50 кг: Маъмуржон Абдуваҳобов 
-60 кг: Давлатбек Аҳроров

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!