Чарльз Оливейра: "Алекс Перрейра Жон Жонсга зарба бера олса, уни нокаут қилади"

  • 11 октября, 19:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Бразилиялик UFC юлдузи Чарльз Оливейра оғир вазн афсонаси Жон Жонс ва ярим оғир вазн чемпиони Алекс Перрейра ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

Tecno

"Жон Жонс ҳақида гапириш мен учун қийин, чунки ҳар доим унинг мухлиси бўлганман. Карьерамни энди бошлаганимда ҳам, муваффақиятга эришганимда ҳам у ҳали биринчи ўринда эди. Мен унга жуда катта ҳурмат билан қарайман ва чин дилдан қойил қоламан. Бироқ агар у Перрейра билан тўқнаш келганида, ватандошимга мухлислик қилардим. Ишончим комил: Алекс унга зарба бера олса, Жонс нокаут бўлади", - деди Чарльз. 

Эслатиб ўтамиз, Оливейра 12 октябрь куни "UFC Rio" турнирида Матеуш Гамротга қарши октагонга кўтарилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию