Чарльз Оливейра ва Диего Лопес жангида ким ғолиб бўлади?
Австралиялик UFC жангчиси Роберт Уиттакер икки Бразилия вакили – Чарльз Оливейра ва Диего Лопес тўқнашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Менимча, Диего бўлажак баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатади. Оливейрани, бошқалар каби, мен ҳам жуда ҳурмат қиламан, лекин бу сафар Чарльзда одатдагидек партерда катта устунлик бўлади, деб ўйламайман. Лопеснинг жуда хавфли, ҳужумкор жиу-житсу маҳорати бор. У рақиб назоратида ҳам бўшлиқ топиб, ўзини қутқаради ва яна "стойка"га қайта олади", — дея Уиттакернинг сўзларини келтирди "FREAK.MMA" саҳифаси.
Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра ва Диего Лопес беллашуви 12 декабрь куни "UFC 335" турнирида ўтказилади.

Фикрлар