"Челси" 115 миллионлик юлдузни харид қилмоқчи

TIGGO 2 PRO

Сўнгги йилларда "Челси" таркибини кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. Лондон клуби бу билан чекланмоқчи эмас.

TodoFichajes порталининг хабарига кўра, "кўклар" ёзги трансфер ойнасида асосий мақсад сифатида "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараешни белгилаган. Бразилиялик футболчи жуда қиммат – унинг шартномасида 115 миллион евролик товон пули белгиланган.

Манбага кўра, "Ньюкасл" Гимараеш бўйича катта таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шу билан бирга, 27 ёшли ярим ҳимоячига "Ливерпуль" ва "Барселона"  қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!