"Челси" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Марко ван Гинкель билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

“Ҳозирча биз ҳеч қандай келишувга эришмадик, аммо “Челси” менга ишонч билдирганидан хурсандман. Ҳамма музокараларни агентим ўтказяпти”, - дейди голландиялик футболчи.

Маълумот учун, “Челси” ван Гинкелни 2013 йил “Витесс”дан 9,4 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида у “аристократлар” сафида бор йўғи 4 та ўйинда майдонга тушди холос. Лондонликлар уни “Сток Сити”, “Милан” ва ПСВ каби жамоаларга ижарага берди. У сўнгги марта 2018 йилнинг май ойида майдонга тушган эди. У Голландия терма жамоасида 8 та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)