"Челси" 70 млн фунтга сотиб олган футболчисини испан клубларига таклиф қилмоқда
"Челси" раҳбарияти Кепа Аррисабалага учун янги клуб излаш ишларини давом эттирмоқда.
Хабарларга кўра, лондонликлар испаниялик дарвозабон трансфери бўйича "Валенсия"га таклиф билан чиқишган. "Аристократлар" 2017 йил "Атлетикдан" 71 миллион фунтга харид қилган Кепани ҳозир 32 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Олдинроқ, "Челси" Аррисабалага ўрнига "Аякс" голкипери Андре Онанани олиб келишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар