"Челси" Абрамович давридаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд этди

Англия Премьер-лигаси 32 тури доирасида "Челси" меҳмонда "Вест Хэм"га (2:3) имкониятни бой берди.

Бу "кўклар"нинг жорий мавсумдаги ўнинчи мағлубияти бўлди.

Клуб россиялик бизнесмен Роман Абрамович бошқарувида мавсум давомида фақат бир маротаба 10 тадан ортиқ мағлубият аламини тотган эди.

2015/16 мавсумда Жозе Моуриньо бошқарувидаги "Челси" 12 маротаба мағлуб бўлиб, ўнинчи ўринга тушиб кетган. Ўшанда португалиялик мутахассис истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Гус Хиддинк мавсумни якунлаб қўйган эди.

Ҳозирда "Челси" Фрэнк Лэмпард мураббийлигида 54 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. "Манчестер Юнайтед" ва "Вулверхэмптон" билан оралиқ очколар фарқи эса бор-йўғи иккитани ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!