"Челси" афсонаси ЦСКАнинг 20 йиллик ғалабасига бағишланган ўйинда майдонга қайтади

CHERY AUTO

"Челси", "Марсел" ва "Галатасарай" клубларининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба УЕФА Кубогида ғолиб бўлганига 20 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган гала-ўйинда иштирок этади. Кот-дъИвуар терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ЦСКА ғалабасига тўсқинлик қила олмаган клублар футболчиларидан тузилган жамоа сафида майдонга тушади. Бу ҳақда Москва клубининг матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА 2004/2005-йилги мавсумда УЕФА Кубогида ғолиб чиқиб, финалда Лиссабоннинг "Спортинг" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Гала-ўйин 18 май куни Москвада бўлиб ўтади. Унда ЦСКА афсоналари жамоаси ва 2004/2005-йилги мавсумда уларни тўхтата олмаган Европа клублари футболчиларидан тузилган жамоа ўзаро баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!