
"Челси" аргентиналик ярим ҳимоячини ижарага олди
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Факундо Буонанотте "Брайтон"дан "Челси"га ўтди. Бу ҳақда "кўклар"нинг матбуот хизмати хабар берди.
Аргентиналик футболчи бир мавсумга ижарага олинди. У жорий мавсум охиригача "Челси"да ўйнайди. Буонанотте ўтган мавсумни ижара асосида "Лестер"да ўтказган эди.
"Тулкилар" сафида 20 ёшли ярим ҳимоячи 35 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.
АПЛнинг 3-туридан сўнг "Челси" 7 очко билан иккинчи ўринда турибди ва "Ливерпуль"дан 2 очко орқада қолмоқда.
Фикрлар