“Челси” арзон футболчи оляпти

Foot Mercato нашрининг ёзишича, “Челси” раҳбарияти Португалиянинг “Портимоненсе” клубига боғланиб, жамоанинг 23 ёшли марказий ҳимоячиси Филипе Релваснинг трансфер маълумотларини сўраган.

“Аристократлар” ҳозирдан жамоанинг энг тажрибали ўйинчиси Тьяго Силвага муносиб ўринбосар олмоқчи.

Бразилиялик футболчи келаси ой 39 ёшни қаршилайди. Фаолиятини якунлаш муддати ҳам яқинлашмоқда.

“Портимоненсе” ҳимоячисини 9 миллион фунтга сотишга тайёр эканини билдирган. Бу ўйинчига “аристократлар”дан ташқари  “Бенфика”, “Вольфсбург” ва “Бешиктош” кўз тикмоқда.

Филипе Релвас ҳимоя марказидан ташқари чап қанотда ҳам ўйнай олади. У бўйи баланд – 192 сантиметр бўлишига қарамай, жуда катта тезликка эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!