"Челси" атиги 2 та гол урган ҳужумчисини 53 миллионга сотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Челси» ва «Ноттингем Форест» ҳужумчи Лиам Делапнинг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришди.

Манбаларга кўра, келишув қиймати 53 миллион еврони ташкил этмоқда. Қизиғи шундаки, ўтган мавсумда Делап «Челси» таркибида барча мусобақалар доирасида 41 ўйинда майдонга тушиб, жами икки гол урган. Transfermarkt.de сайти футболчини 28 миллион евро атрофида баҳолаб келаётган эди.

Лиам Делапнинг сотиб олиниши «Ноттингем Форест» тарихи учун энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди. Илгарироқ клуб рекорди вингер Омари Хатчинсонга тегишли бўлиб, ўтган йили «Ипсвич» унинг учун 43,4 миллион евро олган эди.

Делап шу пайтгача ўз фаолияти давомида «Манчестер Сити», «Сток Сити», «Престон Норт Энд», «Халл Сити» ва «Ипсвич» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!