"Челси" Азарни 100 млн фунтдан камига сотмоқчи эмас, "Реал" эса 85 млн таклиф қилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Челси” вингери Эден Азарнинг трансфери масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра жорий ҳафта томонлар ўртасида навбатдаги музокаралар ўтказилади. Чунки, мадридликлар 28 ёшли бельгиялик футболчини мавсум якунига қадар сотиб олишмоқчи.

Маълумотларга қараганда “қироллик клуби” Азар учун 85 млн фунт таклиф қилмоқда, бироқ, “аристократлар” ушбу футболчи учун 100 млн фунтдан кўпроқ маблағ талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испаниянинг Marca нашри "Реал" Азарнинг трансфери бўйича деярли келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!