"Челси" "Барселона" қизиқиш билдираётган вингерни ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Челси" ёзги трансферлар ойнасида катта харидларни амалга оширишни мақсад қилган. Жамоанинг асосий режаларидан бири бу ҳужумкор футболчилар билан шартнома имзолашдир. "Аристократлар" "Атлетик" вингери Нико Уильямсга қизиқиш билдирмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, Футболчи ушбу ёзда "басклар" сафини тарк этиш ниятида, лекин у катта маош сўрайди. Шу билан бирга, испаниялик футболчининг товон пули 58 миллион еврони ташкил қилади. Айни пайтда Нико эътиборини Еврога қаратгани учун мазкур турнирдан кейин келажагини ҳал қилиб олади. Сабаби, унга "Барселона" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Уильямс каталонияликлар футболчиси Ламин Ямал билан яқин дўст ҳисобланди. Шундай экан, 2007 йилда туғилган вингер жамоадошини кўндиришга ҳаракат қилиб кўради. Ҳозирча "Атлетик" ўйинчиси Испания учун Еврода иккита учрашувда майдонга тушишга улгурди.
Фикрлар