“Челси” бегона трансфердан каттагина даромад олади
Лондоннинг “Челси” клуби Франциянинг “Страсбур” жамоаси вингери Диего Морейранинг “Милан”га ўтишидан яхшигина даромад олади.
Бугун эртароқ Морейра 71 миллион еврога, яъни 60,9 миллион фунтга “Милан”га ўтишини расман якунлади. Ушбу сумманинг 21 миллион еврогача бўлган қисми бонуслардан иборат. Шундан 16 миллион евро, яъни 13,7 миллион фунт миқдоридаги бонусларни қўлга киритиш осон деб баҳоланмоқда.
“Челси” 2024 йилда Морейрани бор-йўғи 1,7 миллион фунтга “Страсбур”га қўйиб юбориб, кўпчиликни ҳайратда қолдирган эди. Бироқ лондонликлар олдиндан шартномага шундай банд киритгандики, у орқали клуб футболчининг кейинги сотувидан “Страсбур” кўрадиган фойданинг тахминан 40 фоизини олиши мумкин.
Шу тариқа, Evening Standard маълумотига кўра, “Челси” 22 ёшли бельгияликнинг “Милан”га трансферидан катта манфаат кўради. Морейра ўтган мавсумда Франция Лига 1 мусобақасида 27 та ўйинда 4 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар