“Челси”: Бу ҳужумчини “Барса”га сотмаймиз!
“Челси” ҳужумчиси Жоао Педро Испаниянинг “Барселона” клубига сотилмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Аввалроқ каталонияликлар бразилиялик футболчининг агентлари ва вакиллари билан боғланиб, 70 миллион евролик трансфер таклиф қилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
Манбага кўра, “Челси” бу таклифга хотиржам муносабат билдирган. Клуб нафақат форвардни Испанияга сотишни истамаяпти, балки Педрони келаси ёзда сотилиши мутлақо мумкин бўлмаган “дахлсиз” футболчилар рўйхатига киритган.
Лондонликларда бундай музокараларга қизиқиш йўқ, клуб таркибни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти, заифлаштириш ҳақида эмас.
Жорий мавсумда Жоао Педро барча мусобақаларда 48 та ўйинда қатнашиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2033 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 75 миллион евро, деб баҳоламоқда.

Фикрлар