“Челси”: Бу мураббий жазоланмайди!

“Челси” клубининг янги хўжайини Тодд Бёли ўзига тўлиқ бўйсунишни истамаган Томас Тухелни бўшатиб, ўрнига Грэм Поттерни жамоага бош мураббий қилиб тайинлади.

Клуб раҳбарияти бу мутахассисга етарлича имкон беришга қарор қилди. Энди “аристократлар” жорий мавсум охирида кучли тўртликдан четда қолиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган тақдирда ҳам Грэм Поттер хотиржам ўз ишини давом эттираверади.

Клуб хўжайинлари Грэм Поттерга “Челси”ни янги ўйин услубига ўтказишни асосий вазифа қилиб белгилаган ва дастлабки мавсумда натижага эътибор қаратилмайди.

Сўнгги ўн йилда “Челси” атиги икки марта – 2016 ва 2018 йилларда кучли тўртликка кира олмаган. Ўшанда жамоани бошқарган Жозе Моуриньо ва Антони Конте каби машҳур мураббийларга чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!