"Челси" дербида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Челси" - "Кристал Пэлас" учрашув ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Маркос Алонсо жаримадан йўллаган аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи тайм якунига қадар Пулишич ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда Чалоба жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, "аристократлар" АПЛ жорий мавсумини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Лондон дербиси"да "кўклар"нинг қўли баланд келди.

  • 90+2'

    Ўйин сўнгида "Челси" тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларда ўйин марказда кечмоқда.

  • 86'

    Маркос Алонсо ўз ўрнини Эмерсонга бўшатиб берди.

  • 84'

    Ҳозиргина майдонга тушган Хаверц жарима майдони ичида тўпни шерикларига узата олмади.

  • 81'

    Кай Хаверц майдонга тушди. У Пулишич ўрнида ҳаракат қилади.

  • 79'

    Меҳмонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 77'

    Тухелнинг "Челси"си ҳимояда анча тартибли ҳаракат қиладиган жамоага айланди. Бу ҳолат мазкур ўйинда яққол сезилмоқда.

  • 75'

    Кристенсен тактик фол эвазига рақибини марказда тўхтатди.

  • 73'

    "Аристократлар" босиқлик билан марказда тўпни назорати қилмоқда.

  • 71'

    "Челси" бироз фаолликни пасайтирди.

  • 69'

    "Аристократлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 66'

    Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси пасга айланиб кетди.

  • 64'

    Маркос Алонсо жамоаси ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади. 

  • 62'

    Заханинг фаол ҳаракатларидан кейин "Пэлас" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 60'

    Айни дақиқаларга келиб, тўп назорати Виейра шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 58'

    ГОООООООООЛ! "Челси" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Чалобанинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 57'

    Матета ва Шлюпп ўрнига Андерсен ҳамда Бентеке ўйинга қўшилди.

  • 54'

    Заханинг зарбасидан кейин ҳимоячи Рюдигер тўп йўлига блок қўйди. Антониодан сейв!

  • 52'

    "Кристал Пэлас" футболчилари майдон марказидан ўтишда муаммога дуч келмоқда.

  • 50'

    Тухель шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб олдинга ўтмоқда.

  • 48'

    Маркос Алонсонинг стандартдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Вернер бироз ноаниқ зарба берди.

  • 42'

    Иккинчи голдан кейин "бургутлар" аста-секин уйғонишга ҳаракат қилмоқда.

  • 40'

    ГОООООООООООЛ! "Челси" ҳисобдаги фарқни оширди!

    Дарвозабондан қайтган тўпни Пулишич бўш қолган дарвозага киритди!

  • 38'

    Устунлик майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 36'

    "Аристократлар" ҳимояда анча ишончли ҳаракат қилмоқда.

  • 34'

    Маунтнинг стандартдан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 33'

    "Челси"да жарима майдони марказига оширилган тўпларни дарвозага киритадиган ҳужумчи топилмаяпти.

  • 31'

    Жарима майдони ичига Маунт узатма амалга оширди. Ҳимоячилар чаққонроқ ҳаракат қилди.

  • 29'

    Меҳмонлар индивидуал ҳаракатлар эвазига рақибдан устун келишга уринмоқда.

  • 27'

    ГООООООООООЛ! Маркос Алонсо дарвозани ишғол этди!

    Стандартдан зарба йўллаган Алонсонинг уринишидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди.

  • 26'

    Жарима майдони остонасида Маунтга нисбатан қоида бузилди. Зарба учун қулай позиция.

  • 24'

    "Кристал Пэлас" тўпни узоқ вақт ўзида ушлаб тура олмаяпти.

  • 22'

    Маунтнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди.

  • 21'

    Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 19'

    Рюдигернинг ишончли ўйини ҳимояда "Челси"га асқатди.

  • 17'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 15'

    Мэйсон Маунтнинг зарбасидан кейин Гуаита тўпни қайтарди.

  • 14'

    Жарима майдони яқинида Маунтни йиқитишди. Стандарт вазият.

  • 12'

    Вернернинг узатмасидан кейин шериклари тўпга ета олмади.

  • 10'

    Пулишичнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    "Бургутлар"нинг янги бош мураббийи Патрик Виейра шогирдларини қисқа паслар билан рақиб босимидан чиқишга ўргатгани сезиляпти.

  • 8'

    Майдон марказидаги курашлар анча шиддатли ўтмоқда.

  • 6'

    "Лондон дербиси" ўз номига мувофиқ юқори темпда бошланди.

  • 4'

    "Челси" эрта прессинг уюштирмоқда. Таниш услуб.

  • 2'

    Кутилганидек, мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!