"Челси" Эдуард Менди ўрнига "Брайтон" посбонини олиб келади!
"Челси" клуби сенегаллик посбон Эдуард Мендини Саудия Арабистонига қўйиб юборди. Энди жамоа унинг ўрнига муносиб номзод олиб келиши керак эди.
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "аристократлар" "Брайтон" дарвозабони Роберт Санчез билан келишувга эришган. Унинг трансфери учун "Челси" 20 миллион фунт стерлинг тўлайди. Шунингдек, қўшимча 5 миллион фунт атрофида бонуслар ҳам борлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган мавсум АПЛда 44 очко билан 12-ўринни қўлга киритди.
Фикрлар