«Челси» Энцони «Реал» юлдузи билан алмаштириши мумкин
«Челси» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани сотиб олиши мумкин. Бу трансфер, айниқса, лондонликлар Энцо Фернандес билан хайрлашса, янада реал кўриниши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Маълумотларга кўра, аргентиналик ярим ҳимоячига «Манчестер Сити»дан жиддий қизиқиш бор ва у яқин вақт ичида Англия чемпиони сафига ўтиши эҳтимол қилинмоқда.
Манбалар таъкидлашича, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью 23 ёшли франциялик футболчини ўз лойиҳасининг марказий фигураси сифатида кўрмаяпти. Шу боис Камавинганинг жамоани тарк этиши вариант сифатида кўриб чиқилмоқда. Янги мавсумда Камавинга Испания чемпионатида фақат битта ўйинда майдонга тушди ва унда ҳам ўн дақиқа атрофида ўйнади. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари франциялик ярим ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар