"Челси" етакчиси ватанига қайтиб кетишга яқин турибди

"Челси" ҳимоячиси Тьяго Сильва ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишга яқин турибди.

Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, бразилиялик футболчи ватанига қайтиши мумкин. Унга "Флуминенсе"дан таклиф бор. Клуб 37 ёшли ҳимоячи билан аллақачон музокараларга киришган.

Хабарларга қараганда, Сильва "аристократлар" билан янги шартнома имзолашни истайди. Бироқ лондонликлар раҳбарияти унга янги битим таклиф этмасликка қарор қилган.

Тьяго 2020 йилда ПСЖдан "Челси"га эркин агент сифатида кўчиб ўтган ва "кўклар" либосида 12 учрашувда майдонга тушган. Бразилиялик футболчи 2006-2009 йиллар оралиғида ҳам "Флуминенсе" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!