Ads

Лондоннинг "Челси" клуби "Кальяри" ярим ҳимоячи Николо Барелла учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

“Аристократлар” ушбу футблчини тез орада “Монако”га кўчиб ўтиши айтилаётган Сеск Фабрегасга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 21 ёшли италиялик футболчига "Наполи", "Интер" ва "Милан" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўз навбатида “Кальяри” уни 50 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Барелла жорий мавсум “Кальяри” сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.