"Челси" футболчилари Кепа билан келишиб олишди

Испаниялик дарвозабон экстра таймлар сўнггида ўз ўрнини жамоадоши Вилли Кабальерога бўшатиб беришдан бош тортган эди. Натижада бош мураббий Маурицио Сарри асабийлашиб шиша идишни майдонга улоқтирган ва уни тарк этган эди. Кейинчалик Сарри майдонга қайтади, аммо якунда "шаҳарликлар" пенальтилар сериясида зафар қучишади.

"Биз Кепа билан гаплашдик. Мулоқотда "Челси"нинг ветеран футболчилари, шунингдек Кабальеро ҳам иштирок этди. Кепа хато қилганини англаб турибди. Биз бу вазиятни қайта кўриб чиқамиз. Аррисабалагада дунёнинг энг яхши дарвозабони бўлиши учун имконияти бор", - деди бельгиялик форвард.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!