"Челси" футболчиси "Барселона" нишонида
"Барселона" "Челси" футболчиси Педру Нету билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.
"Fichajes" нашри берган маълумотга кўра, каталонияликлар Педру учун 70 миллион тўлашга тайёр. Клубдагилар "аристократлар"ни бу нарх хурсанд қилади деб умид қилмоқда.
Португалиялик футболчини ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 55 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи жорий мавсум "Челси" сафида 25 та учрашувда майдонга тушишга эришди. Футболчи шу учрашувларда 8 та гол киритди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар