“Челси” футболчиси билан хайрлашишга тайёрми?

“Челси” вакили Курт Зума қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Ҳимояда кўп хатога йўл қўядиган бу футболчи, ҳимоячи бўлишига қарамай, жорий мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилмоқда.

Премьер-лига доирасида еттита учрашувда рақиблар дарвозасига учта тўп киритган Зумани “Тоттенхэм” ва “Эвертон” ўз таркибида кўрмоқчи.

26 ёшли франциялик футболчини қўлга киритиш учун бу жамоалар 40 миллион фунтдан воз кечишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!