"Челси" футболчиси майдонни кўзида ёш билан тарк этди
“Челси” клуби ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта “Арсенал”га қарши бўлиб ўтаётган Англия кубоги финал учрашувини кўзида ёш билан тарк этди.
Гап шундаки, испаниялик футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида жиддий жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади.
Ҳозирда учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда. Ҳисоб эса 2:1, “канонирлар” фойдасига.
Фикрлар