"Челси" футболчисига бирданига учта харидор чиқди
"Челси" ҳужумчиси Тайрик Жорж фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
"ТЕАМtalk" нашри берган маълумотга кўра, АПЛнинг учта клуби бир вақтнинг ўзида футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Жоржнинг хизматларига "Лидс", "Эвертон" ва "Фулхэм" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Тайрикнинг ҳозирда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 22 миллион еврони ташил этади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, 19 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2024 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида вингер 36 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар