"Челси" футболчисининг Италия жамоасига ўтиши кутилмоқда
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо яна А Серияга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда "GIFN" нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик футболчи бунинг учун маошининг икки баравар қисқаришига ҳам рози. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Жоржиньога яна "Наполи"га қайтиш варианти маъқул келяпти. Маълумот ўрнида, у 2014 йилдан 2018 йилга қадар неаполликлар сафида тўп тепган.
Фикрлар