"Челси"га ҳали ҳам "Сити"дан Энцо Фернандес бўйича таклиф келмади
«Челси» жамоасининг аргентиналик яримҳимоячиси Энцо Фернандес кетма-кет иккинчи ўйинни ҳам майдонга тушмади. Бу ҳолат унинг «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишлар фонида янада кўпроқ эътибор қозонмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Манчестер Сити» Фернандес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шу билан бирга, Sky Sports маълумотига кўра, «Челси» ҳалигача футболчи бўйича расмий таклиф олмаган. Эслатиб ўтамиз, Англияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.
Маълумотларга қараганда, «Челси» Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»га қўйиб юборишга тайёр, аммо бунда клуб камида 140 миллион евро миқдорида таклиф кутаётгани айтилмоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари эса 25 ёшли яримҳимоячининг бозор қийматини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар