“Челси” Германия Бундеслигасидан футболчи харид қилмоқчи

"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофанни сотиб олишдан умидини узган кўринади. Боиси, лондонликлар унга муқобил вариантларни кўриб чиқишни бошлади.

“Daily Express” нашри хабарига кўра, Лондон клуби "Байер" ҳимоячиси Эдмонд Тапсобани сотиб олиш борасида музокара ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, "Лестер" Фофана трансфери бўйича "Челси"дан келган барча таклифларни рад этди. Охирги марта лондонликлар 70 миллион фунт тўлашга тайёр эканлиги айтилди.

23 ёшли Тапсоба Буркина-Фасо терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2020 йилдан бери “Байер” шарафини ҳимоя қилиб келади. 2021/22 йилги мавсум футболчи “фармасевтлар”нинг барча мусобақалар доирасидаги 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!