"Челси" ҳимоячиси орқага қайтмоқда
Ҳимоячи Аарон Ансельмино яна "Челси"га қайтиб келмоқда.
Дортмунднинг "Боррусия" клуби ўзининг расмий саҳифасида жамоа сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган "Челси" ҳимоячиси Аарон Ансельмино билан ижара шартномасини муддатидан олдин якунлагани маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ёзида "асаларилар" сафига ижара асосида келиб қўшилган эди. Жорий мавсум Аарон немис клуби сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар