"Челси" ҳимоячиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер кеча “Ливерпул”га (2:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли германиялик футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва у энди бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум “Челси” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар