"Челси" ҳужумчиси Гиу Бундеслига йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» жамоасида тўп сураётган испаниялик ҳужумчи Марк Гиу яқин кунларда «РБ Лейпциг» сафини тўлдириши кутилмоқда. Бу ҳақда футбол бозоридаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, трансфер бўйича музокаралар якуний босқичга кирган. Ҳозирда немис клуби келишувнинг сўнгги техник жиҳатларини келишиб олмоқда.

Хабар қилинишича, Гиу «РБ Лейпциг»га тўлиқ ҳуқуқ билан ўтади. Шу билан бирга, «Челси» шартнома доирасида футболчининг келажакдаги эҳтимолий сотувидан муайян фоиз олиш бандини киритмоқчи.

«Челси» Марк Гиуни 2024 йили «Барселона»дан олти миллион евро эвазига сотиб олган эди. Лондон клуби сафида 20 ёшли форвард 29 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва икки марта голли пас берди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, ҳозирги пайтда испаниялик ҳужумчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!