"Челси" "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинезни сотиб олмоқчи

"Челси" Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинезни сотиб олмоқчи. Жамоа бош мураббийи Грэм Поттер раҳбариятдан ушбу трансферни сўраган.

Миланликлар футболчиси учун 90 миллион евро талаб қилмоқда. АПЛ клуби ҳам бу суммани тўлашга тайёр.

Катта эҳтимол билан лондонликлар "Интер"да ижара асосида тўп тепаётган Ромелу Лукакуни ортга қайтармайди. "Аристократлар" унинг ўрнини Мартинез билан тўлдиришни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, Лаутаро жорий мавсум А Сериянинг 11 ўйинида 6 гол ва 2 ассистни ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!