“Челси” Италия чемпионатидаги футболчи учун 25 млн евро беришга тайёр
Италиянинг “Аталанта” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кесси фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда France Football нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, хавбекка Англиянинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу борада “аристократлар” ярим ҳимоячи учун 25 миллион евро беришга тайёрлар.
Шунингдек, Франк Кессига АПЛнинг бир қатор клублари “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар