"Челси" клуби футболчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин

"Астон Вилла" Лондоннинг "Челси" клуби хужумчиси Тэмми Абрахамни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Хозирда, Абрахам Бирмингем клуби сафида ижара шартнома бўйича тўп тепмоқда.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, 21 ёшли футболчининг "Астон Вилла"га трансфери клуб учун 25 миллион фунтга тушиши мумкин. Бироқ ушбу келишув амалга ошишининг асосий шарти, бирмингемликларнинг премьер-лигага кўтарилишидир.

Маълумот учун, Тэмми жорий мавсум чемпионшипда 38 учрашувда майдонга тушиб, 26 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!