"Челси" Лукакуни "Ювентус" етакчисига алмаштиришни режалаштирмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчи Ромелу Лукакуни бошқа футболчига алмаштирмоқчи. "Аристократлар" энг яхши номзод сифатида "Ювентус" вакили Душан Влаховични кўрмоқда.

"Calciomercatoweb" нашрига кўра, "Интер"да ижара асосида тўп тепаётган Лукакуга лондонликлар яна ишонч билдирмоқчи эмас. Уни шунчаки сотиб юбориш ўрнига, "Челси" бошқа футболчи билан алмаштиришни маъқул кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, Лукаку мундиалда Бельгия терма жамоаси билан гуруҳдан чиқиш вазифасини эплай олмади. Влахович ҳам Сербия билан гуруҳда қолиб кетди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!