“Челси” мени олсин!
Daily Mail нашри “Кристал Пэлас” клуби ва Франция миллий терма жамоаси ўйинчиси Максанс Лакруа ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини алмаштириб, “Челси”га кўчиб ўтишга қизиқаётгани ҳақида ёзди.
Бош мураббий Оливер Гласнер бу ёзда “Кристал Пэлас”ни тарк этишга тайёрланаётган бир пайтда, янги маълумотларга кўра, марказий ҳимоячи Максанс Лакруа ҳам “Селхерст Парк”ни “Стэмфорд Бридж”га алмаштиришга қарши эмас.
Бу ҳимоячи 2024 йилда “Вольфсбург”дан “Кристал Пэлас”га 18 миллион фунт эвазига айнан Оливер Гласнер билан қайта бирлашиш учун ўтган эди.
Максанс Лакруа жорий мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиб, мунтазам равишда тўпни олиб қўйиш ва ҳаводаги дуэлларда юқори кўрсаткичларни қайд этмоқда.
“Челси” спорт директорлари Пол Уинстенли ва Лоуренс Стюарт ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун янги ижрочилар излаётганини ҳисобга олсак, 26 ёшли Лакруа ушбу роль учун муносиб номзод бўлиши мумкин. Шунингдек, у Премьер-лигада етарлича тажрибага эга.
“Челси” келаси мавсумда Леви Колвилл билан жуфтлик ҳосил қила оладиган марказий ҳимоячини қидирмоқда ва таъкидланишича, Максанс Лакруа талабларнинг кўп қисмига жавоб беради.

Фикрлар