"Челси" мухлислари учун муҳим хабар!

CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич тўпиғидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 23 ёшли америкалик футболчи умумий гуруҳ машғулотларида шуғулланмоқда. У навбатдаги турда "Ньюкасл"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.

Пулишич сўнгги марта 9 сентябрь куни АҚШ терма жамоаси сафида майдонга тушган эди. “Челси” таркибида эса 14 августдан буён майдонга тушмади.

Кристиан Пулишич бу мавсум "аристократлар" сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!