“Челси” Осимхендан юз ўгирди, ундан зўри чиқиб қолди

“Челси” раҳбарияти анчадан бери Виктор Осимхенни олиш пайида юрган эди. Бироқ улар қимматбаҳо ҳужумчини олиш фикридан қайтди.

Якунланган мавсумда нигериялик форвард ўйинида пасайиш кузатилди. Қолаверса, “Наполи” ўз ўйинчисини қиммат баҳолаяпти.

“Аристократлар” нишонига Ла Лигада тўпурар бўлган украиналик ҳужумчи Артём Довбик тушди.

“Жирона” вакили бу жамоадаги дебют мавсумида 24 та гол уришга эришди ва жамоасини Ла Лигада кучли учликка олиб кирди.

Испан клуби Довбикни 7 миллион еврога трансфер қилганди. Шартномада 40 миллион еврога қўйиб юбориши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!