“Челси” ўз ўйинчисини “Сити”нинг энг зўр ёш футболчисига алмаштирмоқчи бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

The Athletic нашрининг янги ҳисоботида ёзилишича, “Челси”да трансфер ойнаси ёпилаётган кунлардаги тартибсизликлар аввал тахмин қилинганидан ҳам мураккаброқ бўлган.

Энцо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га 145 миллион еврога эвазига рекорд даражада сотилиши ва Ламин Камара трансферининг амалга ошмай қолишидан ташқари, лондонликлар яна бир ноодатий операцияни амалга оширишга уринган. Улар ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстони “шаҳарликлар”нинг универсал футболчиси Нико О’Райлига алмаштиришни истаган.

The Athletic нашри  хабар беришича, клублар ўртасидаги музокаралар анча узоққа борган, аммо якунда томонлар келиша олмаган.

“Сити” талқинига кўра, “Челси” Гюстонинг кетишига розилик берган, аммо қатъий шарт қўйган: француз футболчиси учун тўлиқ 80 миллион фунт ва бундан ташқари О’Райлининг тескари йўналишда ўтишини сўраган.

Аммо бу режа амалга ошмади ва ҳар икки футболчи ҳам ўз клубларида қолди.

Шу билан бирга, 21 ёшидаёқ Англия терма жамоасининг асосий чап қанот ҳимоячисига ва 2025/26 йилги мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши ёш футболчисига айланган О’Райлининг Манчестерни тарк этиши эҳтимоли жуда паст.

Бундан ташқари, “Челси” мутасаддилари “Сити”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячи Айюб Буаддини трансфер қилиш режасига таъсир ўтказишга уринган. Лондонликлар манчестерликлардан марокашлик футболчини харид қилмасликни сўраган, чунки уни ўзлари Фернандеснинг ўрнига олишни мўлжаллаган эди. Аммо “Сити” бу илтимосга қулоқ солмади ва 86 миллион фунт эвазига трансферни барибир амалга оширди. Бироқ “Челси” бу маълумотни ҳам рад этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!