“Челси” ўзи тарбиялаган юлдуздан айрилмоқда

“Челси” мавсум якунланганидан кейин икки нафар етакчи ўйинчиси билан хайрлашиши мумкин.

Evening Standard нашрининг маълум қилишича, клуб мутасаддиларининг ярим ҳимоя вакиллари –  Н'Голо  Канте ва Мэйсон Маунт билан олиб бораётган музокаралари фойда келтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда, “аристократлар” янги шартнома бўйича келишувларни чўзиб юборди. Бу муддат ичида Маунт “Ливерпуль” нишонига айланди. Канте эса Испания чемпионати вакилларидан таклиф ола бошлади.

Клуб тарбияланувчиси бўлган Мэйсон Маунт кетиб қоладиган бўлса, бу “Челси” учун катта йўқотиш бўлади.

2019 йилдан бери асосий таркибда тўп тепаётган 24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади. Агар футболчи янги битимга кўнмаса, ёзда клуб уни сотиб юборишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!