"Челси" Палестра трансфери бўйича келишувга эришди
"Аталанта" ҳимоячиси Марко Палестра фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи "Челси" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Томонлар 6 йиллик битим бўйича келишувга эришган бўлиб, шартномада яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, "Челси" ва "Аталанта" ўртасида ҳам трансфер юзасидан принципиал келишув мавжуд.
Аввалроқ бергамоликлар футболчи савдосидан 55 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олиши хабар қилинганди.
Палестра ўтган мавсум А Серияда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.
Шу тариқа, "Челси" ёш италиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш орқали ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар